Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки йилда 72 мингдан зиёд фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди
Ўтган икки йил давомида 72 мингдан зиёд фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ва мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Анжуманда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан халқаро стандартлар асосида аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари хусусида маълумот берилди.
2019 йилдан ҳозирги кунга қадар жами 6 млн 183 минг 355 нафар фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб берилган.
Ҳозирги кунда 57 та хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонга электрон виза асосида кириш тартиби ҳамда 76 та хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз бўлиш тартиби белгиланган.
2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой, шу жумладан Хитойнинг Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби амалда бўлиб турибди.
Мавзуга оид
17:43 / 04.06.2026
1 июндан Россия қонунчилигида мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди
18:42 / 01.06.2026
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
18:32 / 27.05.2026
2026 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакатлар эълон қилинди
23:10 / 25.05.2026