Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Шрёдернинг Россия Украина билан музокараларга тайёрлиги тўғрисидаги гапига изоҳ берди
Герҳард Шрёдер Stern ва n-tv телеканалларига берган интервьюсида Россия Украина билан низони дипломатик йўл билан ҳал этишга тайёрлигини айтганди.
Фото: DPA
Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Россия Украина билан тинчлик музокараларига «ўз шартлари асосида» тайёрлигини айтди.
«Ҳа, Россия дарҳақиқат Украина муаммоси дипломатик йўл билан ҳал этилишига тайёр – ўз шартлари асосида», — деди Песков.
Унинг қўшимча қилишича, «бу шартлар бўйича Истанбулда келишилган» ва музокара жараёнининг ҳар иккала иштирокчиси бунга рози бўлган. Шундан сўнг Украина «музокара йўлидан» чиқиб кетди, деди Песков.
Аввалроқ Песков Кремлда Германия собиқ канцлери Герҳард Шрёдер ва Россия президенти Владимир Путин учрашуви ўтказилганини тасдиқлаганди.
Шрёдер учрашувдан сўнг Stern ва n-tv телеканалларига берган интервьюсида Россия Украина билан низони дипломатик йўл билан ҳал этишга тайёрлигини айтди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026