Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда терговчиларни тайёрлаш тизими қайта кўриб чиқилади
Суриштирув ва тергов органлари учун етук кадрлар тайёрлашнинг янги тизими яратилиши кутилмоқда. Бу борадаги режалар Шавкат Мирзиёевга тақдимот қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 август куни суриштирув ва тергов органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.
Тегишли идоралар мутасаддилари тергов ва дастлабки суриштирувларни олиб боришдаги муаммоли омиллар, янги пайдо бўлаётган таҳдид ва жиноят турларини ҳисобга олган ҳолда терговчи кадрларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Хусусан, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар, иқтисодий жиноятчилик ҳамда кибермаконда ёки ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни тергов қилиш бўйича фаолиятнинг методик таъминотини такомиллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Давлат раҳбари замон талаблари ва халқаро стандартлар асосида суриштирув ҳамда тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизимини яратиш бўйича топшириқлар берди.
Мавзуга оид
17:30 / 19.06.2026
Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
12:31 / 03.03.2026