Жаҳон | 19:14 / 04.08.2022
6879
1 дақиқада ўқилади

Берлин ғарбидаги ўқ-дорилар омборида портлаш содир бўлди 

Ёнғин бир ярим гектар майдонни қамраб олган. Воқеа жойида 100дан ортиқ ўт ўчириш хизмати ва полиция ходимлари ишламоқда. 

Фото: DPA

Берлин ғарбидаги Груневалд районида ўқ-дорилар ва пиротехника сақланаётган омборда портлаш содир бўлиши оқибатида кучли ёнғин келиб чиқди.

Хабар қилинишича, портлашлар давом этаётгани сабабли ўт ўчирувчилар ҳозирча ёнғинни ўчиришга киришишмади. Полиция вакилининг сўзларига кўра, портлаш сабаби аниқланмоқда.

Ёнғин бир ярим гектар майдонни қамраб олган. Воқеа жойида 100дан ортиқ ўт ўчириш хизмати ва полиция ходимлари ишламоқда.

Ёнғинни бартараф этиш учун бошқа хизматлар ва Германия қуролли кучларининг махсус бўлинмаларидан ёрдам сўралган.

Портлаш оқибатида яраланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.

Ғарбий йўналишдаги маҳаллий поездлар ҳаракати тўхтатилган.

Охирги кунларда Берлинда кучли жазирама ҳукм сурмоқда. Бу ёнғинлар содир бўлишига олиб келиши мумкин, деб ёзади dpa агентлиги. 

Мавзуга оид