Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ШҲТ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказини ташкил этиш таклифи билан чиқди
Тошкент шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари ҳудудлари раҳбарлари форуми бўлиб ўтмоқда.
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Тадбирда таъкидланишича, Самарқандда ташкил этилаётган «Ўзбекистон – ШҲТ» саноат зонаси ташкилот доирасида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда. Саноат зонаси имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш учун унинг ҳудудида ШҲТ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказини яратиш таклиф қилинди. Марказ асосий вазифаси саноат, инфратузилмавий, хомашё ва инсон ресурсларини сафарбар этишдан иборат бўлади.
Ўзбекистон томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, экологик, соғломлаштириш, зиёрат туризми ва бошқа соҳалар бўйича муносабатларни кенгайтиришга доир аниқ таклифлар илгари сурилди.
Тадбир давомида панель сессиялари ҳам ташкил қилинди. Мутахассислар очиқ мулоқотда савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
18:37 / 09.04.2026
2,4 млрд долларлик активларга эга Миллий инвестиция жамғармаси IPO ўтказишини эълон қилди
21:34 / 08.04.2026
Тошкент вилоятида 400 гектар майдонда халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчаси барпо этилади
12:53 / 07.04.2026