Жаҳон | 19:18 / 04.08.2022
8132
1 дақиқада ўқилади

Тайван Хитойнинг ҳарбий машғулотлари туфайли ўнлаб авиарейсларни бекор қилди

Хитой халқ-озодлик армияси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифига жавобан Тайванга яқин ҳудудда ҳаво ва денгиз ҳарбий машғулотларини бошлади.

Фото: AFP

Хитой ҳарбий машғулотлар ўтказаётгани туфайли 4 август куни Тайван ҳукумати камида 40та авиарейсни бекор қилди, деб хабар берди Associated Press

Агентликнинг маълумот беришича, бу бутун дунёдаги телекоммуникация ва автомобил компаниялари учун зарур бўлган процессор чипларини етказиб бериш билан боғлиқ узилишлар хавфини кучайтиради. 

Ҳозирда Тайван компаниялари ташқи дунё билан савдо алоқалари узилишига тайёрланмоқда, деди тайванлик ишлаб чиқарувчилар билан учрашган иқтисодчи Алисия Гарсия Эрреро. 

«Улар буюртмаларни қайта жўнатиш ёки буюртмаларни кечиктириш ҳақида ўйламоқда», — деди у. 

Хитой халқ-озодлик армияси 4 август, пайшанба куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифига жавобан Тайванга яқин ҳудудда ҳаво ва денгиз ҳарбий машғулотларини бошлади. Машқлар 7 августга қадар ўтказилади, улар доирасида аниқ нишонларга ўқ отиш режалаштирилган.

Мавзуга оид