Ўзбекистон | 07:51 / 05.08.2022
6886
1 дақиқада ўқилади

140 та аҳоли пункти шаҳарсозлик ҳужжатини ишлаб чиқишга 126 млрд сўм ажратилди

Жорий йилда 140 та аҳоли пунктининг шаҳарсозлик ҳужжати ишлаб чиқилган ва бунинг учун 126,2 млрд сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда қурилиш вазири ўринбосари ва мутасаддилари маълум қилди.

Қурилиш вазирлиги вакиллари шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқиш, соҳага татбиқ этилаётган инновацион ечим ва технологиялар, хорижлик архитектор ва урбанистлар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳолати ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 413 та аҳволи оғир маҳалла бош режа схемалари ишлаб чиқилмоқда. 

2023-2027 йилларга мўлжалланган шаҳар, қишлоқ ва овуллар бош режасини ишлаб чиқиш бўйича вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхат асосида дастур шакллантирилди.

2023 йилда ишлаб чиқилиши режалаштирилган 219 та шаҳарсозлик ҳужжатни ишлаб чиқиш учун 230 млрд сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид