Ўзбекистон | 10:25 / 05.08.2022
2109
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги ахборот ва киберхавфсизлик бўйича 1-ўринни эгаллади

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органларида ахборот ва киберхавфсизлик таъминлангани ҳолати юзасидан рейтинг баҳолаш ўтказди.

Рейтинг натижалари киберхавфсизлик марказига давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ахборот ва киберхавфсизликни мониторинг қилиш тизими доирасида тақдим этилаётган маълумотлар асосида шакллантирилади.

Куни кеча 2022 йил II чорак якуни бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди.

Ушбу рейтингга кўра, Адлия вазирлиги 97.3 балл билан давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари орасида 1-ўринни эгаллади. 

Шунингдек, кучли учликдан Ўзбекистон Марказий банки ва Давлат статистика қўмитаси ўрин олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид