Хитой АҚШ билан қатор йўналишларда ҳамкорликни тўхтатди
Хитой АҚШ билан айрим форматлардаги мулоқотларни бекор қилди. Жиноий-ҳуқуқий ёрдам, ноқонуний мигрантларни ватанига қайтариш, иқлим ўзгариши, трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш, гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш соҳаларида ҳам ҳамкорлик тўхтатилди.
Хитой қатор йўналишларда АҚШ билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилди. Пекин АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифига жавобан шундай қарорга келди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилди.
Маълум қилинишича, Хитой ХХР ва АҚШ Мудофаа вазирликлари вакиллари учрашувини ҳамда икки мамлакат минтақавий ҳарбий қўмондонликлари даражасидаги музокараларни бекор қилган.
Хитой ТИВ жиноий-ҳуқуқий ёрдам, ноқонуний мигрантларни ватанига қайтариш, иқлим ўзгариши, трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш, гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш соҳаларида АҚШ билан ҳамкорликни тўхтатди.
Аввалроқ Пекин Нэнси Пелоси ва унинг оила аъзоларига қарши санкциялар киритганди. Таъкидланишича, Тайванга ташрифи билан Пелоси «Хитой ички ишларига аралашган» ва «мамлакат ҳудудий яхлитлигини» бузган.
4 август куни, Пелоси кетганидан сўнг, Хитой Халқ-озодлик армияси Тайванга яқин ҳудудда аввал эълон қилинган ҳаво ва денгиз ҳарбий машғулотларини бошлади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
18:44 / 12.11.2024