Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Путин уни ШҲТнинг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган саммитига таклиф қилганини айтди
ШҲТ саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған россиялик ҳамкасби Владимир Путин уни сентябрда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига таклиф қилганини айтди.
"Сентябрда "Шанхай бешлиги" Ўзбекистонда йиғилади. Сочидаги учрашувимиз чоғида жаноб Путин имконият бўлса йиғилишга боришимизни сўради. Биз дедик: келинг, "Шанҳай бешлиги"га аъзо, кузатувчи ёки мулоқот бўйича ҳамкор сифатидаги иштирокчилар билан бирга бўламиз. Масалан, Хитой келади, нариги тарафдан Саудия Арабистони, Қатар келади. Биз у ерда бўлишга ҳаракат қиламиз. Агар бирор кутилмаган воқеа содир бўлмаса, мен ҳам ўша ерда бўлишга умид қиламан", - деди Эрдўған.
5 август куни Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Сочида музокара ўтказди.
ШҲТ саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтади.
ШҲТга 2001 йилда асос солинган. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Покистон, Россия, Хитой ва Ҳиндистон иштирок этади. Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи мамлакатлар, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор мамлакатлар ҳисобланади.
2021 йил сентябрда Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш жараёни бошланган. Жорий йилда Беларус ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш учун ариза берди.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
12:03 / 23.04.2026