Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ўзбекистонда кўп тармоқли тиббий комплекслар ташкил этиши мумкин
Бош вазир ўринбосари Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ билан кенгайтирилган тартибдаги музокаралари бўлиб ўтди.
Томонлар қишлоқ хўжалигига алоҳида эътибор қаратди. Чорвачилик мажмуалари, мева, кунжут ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ҳамда тайёр маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига экспорт қилишга қаратилган лойиҳаларга қизиқиш билдирилди.
Тиббиёт муассасаларини бошқариш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш, талаб катта бўлган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Ўзбекистонда шифокорлар ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, Саудия Арабистони илғор технологияларини жалб қилган ҳолда мамлакатда кўп тармоқли тиббий комплексларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклиф қилинди.
Саудия томони барча муҳокама қилинган лойиҳа таклифлари тегишли идора ва компаниялар раҳбарлари томонидан ўрганилиши ва ишлаб чиқилишини ҳамда яқин келажакда барча ташаббусларни илгари суриш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланишини билдирди.
Томонлар кўриб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга келишиб олди.
Мавзуга оид
11:42 / 23.02.2026
Араб давлатлари АҚШ элчисининг Исроил чегаралари ҳақидаги сўзларини танқид қилди
17:57 / 20.02.2026
Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми бошланишидан олдин Умра зиёратини вақтинча тўхтатади
15:57 / 14.02.2026
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари ваъда қилинди
00:18 / 09.02.2026