Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 371 та машина газ баллонида камчиликлар аниқланди
Тошкент вилоятида автомобиль газ баллони билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган 370 дан ортиқ кўнгилсиз ҳолат олди олинди.
Вилоят ҳудудида ўтган 7 ой мобайнида хизмат давомида транспорт воситалари 371 тасида ўрнатилган газ баллонларда бир қатор камчиликлар аниқланди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, бунда ўрнатилган газ баллонлари талабга жавоб бермаслиги, тегишли рухсат олмай ўрнатиб олингани, Вазирлар Маҳкамаси қарори талаблари асосида ўрнатилмагани аниқланди.
Ҳолатлар юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автоуловлар вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.
Автоуловларни жарима майдонидан чиқариш вақтида ноқонуний газ баллонлари автомобилдан олинган.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
17:51 / 07.07.2026