Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой армияси Тайван оролига ҳужум қилиш бўйича машғулот ўтказди – Тайбэй
Тайван томони Хитой армиясини рация орқали огоҳлантирган, ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуалари Хитой ҳарбий самолётларини нишонга олган.
Фото: Anadolu Agency
Хитой армияси яқинда бошланган ҳарбий машғулотларнинг учинчи кунида Тайван оролига ҳужум қилиш бўйича машғулот ўтказди.
Тайван мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Тайван бўғозидаги операцияга Хитой халқ-озодлик армиясининг кўплаб ҳарбий самолётлари ва кемалари жалб этилган. Уларнинг айримлари шартли «ажратиб турувчи чизиқ»ни кесиб ўтган.
Тайван томони Хитой армиясини рация орқали огоҳлантирган, ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуалари Хитой ҳарбий самолётларини нишонга олган.
Шунингдек, Тайван назорати остидаги Кемой ороли устидан Хитой армиясига тегишли тўртта дрон учиб ўтгани хабар қилинди.
Тайван армияси огоҳлантирувчи сигнал ракеталарини учирган.
Кемой ороли Хитой соҳилидан 10 километр узоқликда жойлашган.
Аввалроқ Тайван мудофаа вазирлиги орол атрофида 68та ҳарбий самолёт ва 13та ҳарбий кема кузатилганини хабар қилганди.
Бундан ташқари, Хитойдан учирилган 11та бошқарилувчи ракета Тайван ўз «ҳудудий сувлари» деб ҳисоблайдиган ҳудудга тушган.
Хитойнинг ҳарбий машғулотлари 7 августгача давом этади. Машғулотлар боис теварак-атроф кемалар ва самолётлар ҳаракати учун ёпилган.
Мавзуга оид
09:17
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
08:56 / 25.04.2026