Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда йўл четига ағдарилган юк машинаси йўловчиси вафот этди
ГАЗ-53 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва оқибатда машина йўл четига ағдарилиб кетган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 2 август куни соат 11:00 ларда 4Р-40 Даштобод-Зомин-Ғаллаорол автомобил йўлининг Бахмал тумани Музбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 107-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Музбулоқ маҳалласида яшовчи шахс ГАЗ-53 юк машинаси Зомин йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четига ағдарилиб кетган ва унинг салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бахмал тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
07:50 / 06.05.2026
Жиззахда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган болани ток урди
13:59 / 23.04.2026