Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирлиги қуёш сув иситиш қурилмасининг 5 та энг муҳим афзаллигини маълум қилди
Энергетика вазирлиги хонадонга қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш ҳисобига қандай имкониятлар пайдо бўлиши тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, улар қуйидагича:
- хонадонга қуёш сув иситиш қурилмалари харид қилинмоқчи бўлса, у ҳолда, харажат бир қисми компенсация қилиб берилади;
- қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил муддатгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш орқали ўрнатиш мумкин;
- ушбу қурилмани ўрнатиш ҳисобига хонадонни текин ва узлуксиз иссиқ сув билан таъминлаш имкони пайдо бўлади;
- қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш эвазига электр ва иссиқ сув тўловларида 70 фоизгача маблағ тежалади;
- ушбу қурилмаларни ўрнатиш ҳисобига хонадонни қиш мавсумида иситиш имконияти ҳам юзага келади.
Ҳар бир ўрнатилган сув иситиш қурилмаси учун 2 млн сўмгача компенсация тўлаб бериш амалиёти жорий этилади. Ускуна қийматини 3 йил ичида фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам яратилади.
Масалан, бир оила сув иситиш учун бир ойда ўртача 195 минг сўм харажат қилса, ушбу оила 6 млн сўм эвазига 200 литрли қуёш қурилмаси ўрнатса, давлатдан 2 млн сўм компенсация олади.
Бунда, ҳар ой кетган харажат иқтисод бўлиши ҳисобига, сув иситиш қурилмаси 21 ойда пулини оқлайди ва қурилма ёнга қолади. Агар оила компенсацияни эмас, бўлиб-бўлиб тўлашни танласа, ойлик тўлов 170 минг сўм бўлади. Ҳозирги тўловидан ҳам кам бўлади ва уч йилдан кейин иссиқ сув учун умуман харажат қилмайди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:23 / 16.02.2026
Марказий Осиёда сув-энергетика ҳамкорлиги: уч давлат келишувга эришди
09:32 / 07.02.2026
2027 йилдан сувдан фойдаланиш солиғи сув тежамкорлигига боғланади
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
16:08 / 10.01.2026