Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара бўйича барча масалаларни шу йил якунлаш ниятида
Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари чегара айрим участкалари демаркацияси бўйича музокараларни бошлади. Қирғизистон вазирлар маҳкамаси махсус вакилининг айтишича, томонлар 2022 йилда чегара масалаларини тўлиқ якунлашни режалаштирмоқда.
9 август куни Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида давлат чегарасининг айрим участкалари демаркацияси бўйича музокараларни бошлади, деб ёзади 24.kg.
Қирғизистон вазирлар маҳкамаси махсус вакили Назирбек Бўрибоевнинг сўзларига кўра, томонлар чегаранинг аввал келишилмаган участкалари бўйича мамлакатлар позицияларига аниқлик киритиш ниятида.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга қадар давлатлар ўртасидаги 1170 км чегара аниқлаштирилган, энди қолганлари масаласини ҳал қилиш зарур. Назирбек Бўрибоевнинг айтишича, икки давлат ҳукуматлари чегара масалаларини 2022 йилда якунлашни режалаштирмоқда. Музокаралар 17 августгача давом этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара узунлиги 1378 км бўлиб, унинг 85 фоизи 2017 йилги келишув билан тавсифланган ва ратификация қилинган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
15:28 / 28.05.2026