Ўзбекистон | 07:34 / 10.08.2022
2721
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компаниялари ташкил этишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакат маҳсулотлари хорижга, асосан, 9 та транспорт йўлаги орқали ташилади. Тақдимотда ҳар бир транспорт йўлаги бўйича долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

– Транспорт соҳасини ривожлантириш иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш учун муҳим замин. Транспортда юк ташиш таннархи паст бўлса, ҳам экспорт, ҳам инвестиция кўпаяди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Транспорт вазирлигига тадбиркорлар учун энг мақбул йўлларни таклиф этиш ва улар транспорт харажатларини қисқартириш вазифаси қўйилди. 

Европага экспорт юкларини ташиш учун қўшимча рухсатлар олиш муҳимлиги таъкидланди. Автомобилда юк ташиш учун Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компаниялари ташкил этиш таклифи билдирилди.

“Қўнғирот-Бейнов” халқаро автомобиль йўли реконструкциясини жадаллаштириш, юк вагони ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид