Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон автотранспортда юк ташишни тўлиқ қайта тикламоқчи
Ўзбекистон ва Туркманистон автомобиль транспортида юк ташувлар жараёнини тўлиқ қайта тиклаш, юк ташиш талабларини соддалаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.
Фото: Dunyo
Тошкентда транспорт масалалари бўйича ўзбек-туркман ишчи гуруҳи навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар икки давлат ўртасида автомобиль транспортида юк ташувлар жараёнини тўлиқ қайта тиклаш, юк ташиш талабларини соддалаштиришдан манфаатдор эканини қайд этиб ўтди.
Ўзбекистон томони автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошираётган ўзбек ҳайдовчилари учун Туркманистонга кириш визасини бериш талабларини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш юзасидан туркман томонига таклиф билдирди.
Ўзбекистон “Туркманбоши” порти орқали ўтувчи транспорт коридорлари бутун минтақа учун муҳим эканини, бу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Томонлар транзит йўналишларда юк ташиш ҳажмини ошириш учун темирйўл инфратузилмасини модернизация қилиш, юк ташувларида транспорт харажатларини камайтириш мақсадида чегирмалар тақдим этиш чораларини кўришга келишиб олди.
Учрашувда Ўзбекистон томони мамлакатлар ўртасида йўловчи ташишни ташкил этиш йўналишидаги ишларни фаоллаштиришни таклиф қилди. Томонлар Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон транспорт йўлаги барча иштирокчилари билан Ашхобод шартномаси доирасидаги ишларни фаоллаштиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
22:48 / 15.02.2026
Қирғизистон ортидан Туркманистонда ҳам миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
18:22 / 29.12.2025