Тожикистонда АҚШ марказий қўмондонлиги томонидан ташкил этилган машқлар ўтказилмоқда
10 август куни Тожикистонда АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги томонидан ташкил этилган ҳарбий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси хабар берди.
АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жон Марк Поммершейм 20 августга қадар давом этадиган «Минтақавий ҳамкорлик-2022» ҳарбий машғулотлари иштирокчиларини қутлади.
Поммершейм бу АҚШнинг Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари иштирокидаги энг йирик ҳарбий машғулотлари эканлигини таъкидлади.
«Ушбу машғулот минтақадаги ҳамкорларимиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун ноёб имконият яратади», деди у.
Элчихона маълумотларига кўра, ҳар йили ўтказиладиган машғулотлар барқарорликни таъминлаш, терроризмга қарши курашиш, давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва қўшма имкониятларни ривожлантириш бўйича кўпмиллатли операцияларни кучайтиришга қаратилган.
Элчихона хабарига қараганда, олти кунлик қўмондонлик-штаб машғулотларида АҚШ, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Покистон ва Мўғулистон ҳарбийлари иштирок этади.
Тожикистон ва АҚШ Фахрободдаги ўқув марказида беш кунлик икки томонлама дала машғулотларини ҳам ўтказади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024