Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ШҲТ иқтисодий форуми бўлиб ўтади
Тошкентда ШҲТнинг навбатдаги иқтисодий форумига тайёргарлик кўрилмоқда.
Жорий йил 16-17 август кунлари Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида Тошкент шаҳрида ШҲТ II иқтисодий форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Форумда иштирокчилар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, ШҲТ маконида алоқаларни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Тадбирларда ялпи мажлислар, шуъба сессиялари, икки томонлама учрашувлар, B2B музокаралари бўлиб ўтади. Форум тадбирларга бой кун тартибида рақамли иқтисодиёт, “яшил” технологиялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, инвестициявий ва саноат кооперациясини кенгайтириш, бошқа устувор йўналишлардаги шериклик салоҳияти очиб берилиши кутилмоқда.
ШҲТ иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар ва корхоналар вакиллари ўзаро ҳамкорлиги, ШҲТ маконидаги ҳудудларга инвесторларни жалб этиш учун самарали платформага айланиши кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида, биринчи форум 2021 йил 23-24 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
17:37 / 13.06.2026
16−18 июн кунлари Тошкент шаҳрига юк машиналари киритилмайди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
22:23 / 14.05.2026
Осиё хотин-қизлар II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
19:30 / 14.05.2026