Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон: янги транспорт йўлаги масаласи муҳокама қилинди
«Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси ташаббуси билан Қирғизистон ва Афғонистон темир йўллари раҳбарлари билан видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон янги коридорини ташкил этиш ва ушбу йўлак бўйлаб юк ташиш учун ўзаро манфаатли шарт-шароитлар яратиш, рақобатбардош тарифларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Коридор орқали юкларни Хитойнинг Қашқар темирйўл станциясидан Қирғизистондаги Ўш темирйўл станциясига, Ўш станциясидан Афғонистондаги Хайратон станциясига темирйўл орқали ташиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар йиллик юк ташиш ҳажми 3500 контейнерни ташкил этади ва келажакда йилига 60 мингтагача контейнер ташиш мўлжалланмоқда.
Рақобатбардош тариф сиёсатини ҳисобга олган ҳолда, томонлар келажакда тариф чегирмалари масаласини муҳокама қилишга ва кейинги учрашувда тариф ставкаларини тақдим этишга келишиб олди.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
00:04 / 24.05.2026
Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг реконструкция қилинган бекати иш бошлади
22:35 / 17.05.2026