19:00 / 11.08.2022
10164

“Xon Saroy” компанияси навбатдаги лойиҳасини топширди

Ўзбекистон аҳолисини сифатли, замонавий ва ҳамёнбоп уйлар билан таъминлашни мақсад қилган “Xon Saroy” қурилиш компанияси ўзининг янги “Ayvon” турар жой мажмуасини фойдаланишга топширди. Янги хонадонлар калитлари ўз соҳибларига тантанали равишда топширилди. Тадбирда компания томонидан хонадон эгалари учун байрам дастурхони ёзилиб, шоу-бизнес вакиллари билан қизиқарли дастурлар ташкил этилди.

Хонадонлардаги ўзига хос айвонлар лойиҳанинг ўзига хослигини кўрсатиб турибди.

“Бу компания ўз лойиҳаларида бир хилликдан қочади. Ҳар бир лойиҳанинг ўзига хос жиҳатларига урғу берилади. Масалан, “Ayvon” турар жой мажмуасида айвонлар алоҳида кўзга ташланади. Хилмахиллик, янгиликлар яратиш бу компания фаолиятида тинимсиз кўзга ташланади. Балконлари катта. Биз бу ердан харид қилаётган уйимизда 27 км2 айвон бор”, – дейди инста-блогер Мафтуна Шокирова.

Компания ўзининг “Diplomat”“Sayram”, “Xon Saroy”“Mega Tower” ва “Pandora” каби турар жой мажмуалари билан машҳур.

Янги “Ayvon” турар жой мажмуаси 1,2,3 хонали 120та хонадондан иборат бўлиб, уларнинг барчаси ўз эгаларини топган. Кенг ва шинам айвонлари билан диққатни тортган хонадонлар харидорлар учун ҳамёнбоплиги билан ҳам ажралиб туради.

“Лойиҳада уйларнинг айвонлари шартномада кўрсатилган сумма ичида қўшиб берилган. Шу томонлама ҳамёнбоп бўлгани учун ҳам бу хонадонлар жуда тез сотилиб кетди. Бу каби лойиҳалар устида яна иш олиб боряпмиз. Пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам шундай уйлар қуришни режалаштирганмиз. Чунки харидорлар асосан шу лойиҳага қизиқиш билдиришмоқда”, – дейди “Xon Saroy” компанияси молиявий раҳбари Шавкат Тўхтаев.

“Xon Saroy” компанияси молиявий раҳбари Шавкат Тўхтаев

“Xon Saroy” қурилиш компанияси “Ayvon” турар жой мажмуасида аҳоли яшаш тарзини янада қулайлаштириш учун қуйидагиларни тақдим этади:

  • Икки камерали пластик дераза ромлари
  • Автоном иситиш тизими  
  • Кириш темир эшиклари
  • 630 кг оғирлик кўтара оладиган замонавий ва шовқинсиз лифтлар 
  • Янги болалар майдончаси
  • Кўп сиғимли автотураргоҳ
  • Кузатув камералари билан таъминланган хавфсиз ҳудуд.

Хонсарой – хонлар каби яшашга ҳақлисиз!

Телефон:

+998 55 501 74 00

+998 71 200 74 00

Веб-сайт: xonsaroy.uz

Instagram: @xonsaroyuz

Телеграмt.me/xonsaroy_bot

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Top