Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Xon Saroy”дан янги лойиҳа – мюзикл фильм суратга олинди
15 сентябрь куни “Xon Saroy” компанияси томонидан суратга олинган мюзикл жанридаги янги фильм премераси бўлиб ўтди. Компания буни ўзбек томошабинларини яна кинотеатрларга қайтариш мақсадида амалга оширмоқда.
Лойиҳадан мақсад – кино санъатида янги босқич яратиш, томошабинларнинг кинотеатрга қайтишига ўз ҳиссасини қўшиш. Фильмдаги асосий ғоя — ижодкорлик, бирдамлик ва инсон қалбидаги санъатга бўлган муҳаббат. Мюзикл жанрида суратга олинган филм сценарийси севги, орзу ва устувор қадриятлар атрофида қурилган бўлиб, саҳнадаги ҳар бир қўшиқ ҳиссий мазмун билан бойитилган.
Филм режиссёри Суннат Намозов суратга олиш ишлари анча аввал бошлаганини айтди:
“2,5 йил олдин Шоҳруҳхон билан ишлаганимизда менга таклиф берган эди. Ғояларини олиб сценарист Шоира Ғиёсовага бердим, сценарий ёзиб бердилар ва жараён бошланди. Тайёргарлик билан бирга ҳаммаси 2,5 йил давом этди. Xon Saroy билан ишлашга келганда – ўзим шунақа ишлайманки, ижодкорга замин яратиб бериш керак”.

Янги лойиҳа устидаги ишлар профессионал актёрлар, режиссёрлар ҳамда машҳур блогерлар билан ҳамкорликда амалга оширилган. Бу эса фильмнинг техник ва мазмун жиҳатдан юксак даражада яратилганини кўрсатади.
Премьера тадбирида компания ҳамкорлари, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

“Xon Saroy” ҳақида
“Xon Saroy” — уй-жой ва тижорат кўчмас мулки йўналишида фаолият юритаётган компания бўлиб, қулай ва функционал турар жойлар яратишга ихтисослашган. Компания сифат, замонавий меъморий ёндашув ва инновацион ечимларга алоҳида эътибор қаратади.
Шунингдек, “Xon Saroy” маданият ва ижод соҳаларида ҳам фаол иштирок этиб, жамиятни ривожлантириш, ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга интилади.
Бугунги кунга келиб, “Xon Saroy” умумий 12 та лойиҳани ўз эгаларига топширган Тошкент - 9 та, Навоий - 3 та. Ҳар бир лойиҳа “Xon Saroy” жамоасининг пухта ёндашуви, деталларга бўлган эътибори ва инсонлар ҳаётини янада фаровон қилиш истагини акс эттиради. Шу билан бирга, бугунги кунда яна 10 та янги объектнинг қурилиш ишлари фаол равишда олиб борилмоқда. Бу лойиҳалар ҳам замонавий архитектура, ишончли инфратузилма ва барча хавфсизлик стандартларига тўлиқ жавоб бериши билан ажралиб туради.
Қўшимча маълумот: +998712007400, xonsaroy.uz, @xonsaroyuz
Мавзуга оид
15:00 / 19.11.2025
Xon Saroy: 6 йиллик ютуқлар
19:00 / 10.02.2025
Xon Saroy’нинг “Orzular” лойиҳасида дастлабки хонадонлар ўз эгаларига топширилмоқда
19:00 / 07.10.2024
Xon Saroy'дан навбатдаги лойиҳа – “Ocean” турар жой мажмуаси тақдим этилди
19:29 / 04.07.2024