Ўзбекистон | 15:00 / 19.11.2025
2451
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Xon Saroy: 6 йиллик ютуқлар

2019 йилда Xon Saroy Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар-жой биноларини лойиҳалаш ва қуриш билан ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда компания республика бўйлаб 14 та лойиҳани қуриб битказган, 2200 та ҳамюртларимизни иш жойи билан таъминлаб келмоқда.

Олти йил давомида Xon Saroy қурилиш соҳасида сезиларли натижаларга эришди: Тошкент ва Навоий шаҳарларида 14 та лойиҳа якунланган, 12 000 га яқин оила янги уй билан таъминланган.

Фойдаланишга топширилган турар-жой мажмуалари:

Тошкент шаҳрида:

  • Xon Saroy — 2022 йил
  • Ayvon — 2022 йил
  • Pandora — 2022 йил
  • Mega Tower — 2022 йил
  • Diplomat — 2023 йил
  • Sayram — 2023 йил
  • Parlament — 2024 йил
  • Salom Qo‘yliq — 2024 йил
  • Ocean — 2024 йил
  • Orzular — 2025 йил

Навоий шаҳрида:

  • Navoiy City 1
  • Navoiy City 2
  • Sulton Saroy
  • Sherxon House

Бугунги кунда компания Мирообод, Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод ва Бектемир туманларида жойлашган 610 минг кв.м майдонни ўз ичига олган 10 та лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Zo‘rsan, Vatan, Vodiy, Afsona, Shirin Hayot, Muhabbat Shahri, Ramazon, Fazo каби лойиҳаларида эса қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.

Ҳар бир лойиҳани амалга оширишда компания аҳолига қулай, хавфсиз ва функционал яшаш муҳитини яратишга интиллади. Xon Saroy’нинг энг муҳим 7 қадрияти:

  • Янги чақириқларга тайёрлик
  • Харидор қулайлиги — устувор
  • Жамоавий ёндашув
  • Аниқ натижага йўналтирилганлик
  • Масъулият — ҳар бир ишнинг асоси
  • Ҳар бир босқичда самарадорлик
  • Ҳалол ёндашув

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида 8 та ва Навоийда 1 та савдо офислари фаолият юритиб келмоқда. Барча бўлимлар ҳар куни соат 09:00 дан 20:00 гача ишлайди. Харидорлар ўзларига қулай манзилда жойлашган офисга келиб, исталган лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумотларни олишлари мумкин.

Тижорат лойиҳаларидан ташқари компания медиа йўналишда ҳам иш олиб боради. 2025 йилда хонанда Шохруҳхон ва режиссёр Суннат Намозов билан ҳамкорликда суратга олинган “Musiqa bu sevgi” фильми премьераси бўлиб ўтди.

Шунингдек, Xon Saroy мамлакатда спорт ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келади. Bodybuilding ва Taekvondo спорт турларида ёш ҳамда малакали спортчиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Xon Saroy қулай яшаш муҳити яратиш, сифатли хизмат ва маҳсулотлар тақдим этиш, ҳамда харидорлар учун қулай нарх ва шартларни сақлаб қолиш йўлида изчил фаолият олиб бормоқда. Компания келажакда бундан-да катта мақсадлар қўйгани ҳақида маълум қилди.

Батафсил маълумот учун: 71 200 74 00

Xonsaroy.uz | Telegram | Instagram

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид