Ўзбекистон | 07:40 / 12.08.2022
3715
2 дақиқада ўқилади

Андижонда мактабга тегишли бўлган 20 сотих ерни сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан департамент ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Андижон шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган, муқаддам бир неча бор судланган шахс алдов йўли билан фуқародан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Аниқланишича, у Андижон шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирига тегишли бўлган 20 сотих ер майдонини гўёки аукцион савдоларида сотиб олганини таъкидлаб, мазкур ер майдонини ушбу фуқарога 48 минг АҚШ доллари эвазига сотишга уринган ва ундан муқаддам 11 минг АҚШ доллари ҳам олган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс Паркент туманида истиқомат қилувчи, 1969 йилда туғилган таниши билан ўзаро тил бириктирган.

Улар ушбу туман ҳудудида жойлашган 3 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб, уни турар жой учун мўлжалланган ер майдонига ўзгартириб бериш эвазига 280 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар сўралган пулдан 50 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

Мавзуга оид