“Металлолом”да 130 та корхона паст қувватда ишламоқда, 56 та корхона фаолиятини тўхтатган” – президент металлургия муаммолари ҳақида
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 12 август куни металлурглар шаҳри бўлган Бекободга ташриф буюрди. Дастлаб ишлаб чиқариш жараёни ва янги цех қурилиши жараёни билан танишган давлат раҳбари завод ҳудуди соҳа вакиллари, тадбиркорлар ҳамда фаоллар билан учрашди.
“Металл ишлаб чиқарувчи корхоналарни хом ашё билан кафолатли таъминлаш масаласи жуда муҳим. Бу масалада металл хом ашёси етишмовчилигини қоплаш бўйича мавжуд салоҳиятимиз ва захиралардан қанчалик самарали фойдалана оляпмиз, деган саволга жавоб топишимиз керак. Мисол учун, “металлолом”да ишлашга мослашган 130 та корхона паст қувватларда ишламоқда, 56 та корхона эса, фаолиятини тўхтатган. Айниқса, бу масала Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сирдарё ва Фарғонада долзарблигича қолмоқда. Мен бу тадбирга ҳокимларни бекорга жалб қилганим йўқ. Нима учун улар ушбу корхоналарни бошқа хом ашё турларига мослаштиришни ўйламаяпти?!
Металло-прокат ва темир лист бўйича ўсаётган талабни қондириш учун, барча вилоятларда замонавий технологияларга эга металл ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилишни қўллаб-қувватлаш керак. Мисол учун, республика бўйича металл ишлаб чиқариш қувватлари 2 миллион тоннадан ортиқ бўлиб, улар асосан Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган. Бироқ Хоразмда ушбу қувватлар 4,5 минг тоннани, Андижонда – 7,5 минг тонна ва Бухорода – 8,5 минг тоннани ташкил этади”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, давлат раҳбари иқтисодиётнинг нисбатан янги йўналишларига ҳам катта миқдорда металл зарурлигини таъкидлади.
“Яна бир масала — юқори қўшилган қиймат яратадиган тармоқлар, жумладан автомобиль ва машинасозлик, энергетика, электротехника саноати учун маҳсулотлар ҳамда замонавий металл конструкциялар ишлаб чиқаришга устувор аҳамият бериш лозим. Келгуси йилларда қайта тикланувчи энергетика соҳасида 10 минг Мега-ватт қувватларни барпо этишни режа қилганмиз. 1 Мегаватт қуёш станцияси учун, 45 тонна металл конструкция, шамол станциясига эса, 120 тонна металл керак. Яъни, биргина шу соҳанинг ўзига камида 800 минг тонна металл керак бўлади”, — деди президент.
Мавзуга оид
09:30
Ўзбекистон - Черногория ҳукуматлараро комиссияси тузилади
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024
Мирзиёев: Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битим имзолаймиз
17:29 / 12.11.2024