Жаҳон | 21:19 / 12.08.2022
16582
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда ёзувчи Салмон Рушдийга ҳужум уюштирилди

Салмон Рушди 1980-йилларда шиа мусулмонларининг ғазабига учраган. Эрон диний раҳнамоси оятулло Ҳумайний Рушдийни ўлдиришга фатво берган.

Фото: AP / Joshua Goodman

Нью-Йоркда келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган британиялик ёзувчи Салмон Рушдий ҳужумга учради. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Хабарда айтилишича, Рушдий Chautauqua институтида маъруза қилиши керак бўлган. Маъруза олдидан номаълум шахс саҳнага югуриб чиққан ва Рушдийни дўппослай бошлаган. У қўлга олинган.

Рушдий Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида туғилган. У 1980-йилларда «Шайтон суралари» романини ёзганидан сўнг шиа мусулмонларининг ғазабига учраган. Эрон диний раҳнамоси оятулло Ҳумайний Салмон Рушдийни ўлдиришга фатво берган.

Ёзувчи 2016 йилда АҚШ фуқаролигини олган.

Рушдий 1981 йилда «Ярим тун болалари» асари учун Букер мукофотини олган.

Мавзуга оид