Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Июнда Евроиттифоқдан Россияга маҳсулотлар экспорти ҳажми ошди
Россиянинг энг йирик экспортёри Германия бўлди: 1,16 млрд евролик маҳсулот етказиб берилган.
Фото: Adobe Stock
Июн ойида Евроиттифоқдан Россияга маҳсулотлар экспорти 4,45 млрд еврони ташкил этди.
Eurostat агентлигининг қайд этишича, июнда экспорт ҳажми май ойидагига (3,78 млрд евро) нисбатан 18 фоизга ошган. Экспорт ўсиши апрелдан кейин кетма-кет иккинчи ой кузатилди. Аммо 2021 йил июни (7,21 млрд евро) билан таққослаганда, бу сезиларли даражада кам.
Июнда Россиянинг энг йирик экспортёри Германия бўлди: 1,16 млрд евролик маҳсулот етказиб берилган. Иккинчи ўринда эса Италия жойлашди: 532 млн евролик экспорт. Полшадан маҳсулот етказиб бериш қарийб 1,6 бараварга (395 млн евро), Болтиқ мамлакатлари экспорти ўттиз фоизга ошган (481 млн евро).
Евроиттифоқдан Россияга насослар, центрифугалар, идиш ювиш машиналари, қишлоқ хўжалик машиналари, таом ва ичимликлар тайёрлаш қурилмалари экспорти кескин ўсган. Кейинги ўринда эса дори-дармонлар турибди: июн ойида Россияга 791 млн евролик дори-дармон етказиб берилган.
Мавзуга оид
21:45 / 08.12.2025
Путин аҳоли сонини ўстириш учун оталикни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди
19:00 / 08.12.2025
Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик теннисчи WTA 125 турнири ғолиби бўлди
12:25 / 08.12.2025
Печенеж сув омбори тўғони Россия ҳужуми оқибатида зарарланди
21:54 / 06.12.2025