Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда туман поликлиникасига ҳамшира сифатида ишга жойлаб қўйишини айтган шахс 1 500 доллар билан ушланди
Фарғонада эса Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс аввалроқ олган 5400 доллардан 1000 долларини қайтарган вақтида қўлга олинди.
Андижоннинг Жалақудуқ ва Фарғонанинг Тошлоқ туманларида ишга киритиб қўйиш ва хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Х.Б. фуқаро Ш.ни танишлари ёрдамида ушбу бирлашмага қарашли поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Тошлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.И. фуқаро Р.ни танишлари ёрдамида Жанубий Кореяга ишга жўнатиш эвазига олган 5 400 доллардан 1 000 долларини қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
16:11 / 24.04.2026
“Credit House” иши бўйича ҳукм ўқилди
22:44 / 23.04.2026