Ўзбекистон | 15:14 / 15.08.2022
7650
1 дақиқада ўқилади
Тендер савдоларида 2,5 мингдан ортиқ рақобатга зид ҳолат аниқланди
Ўтган икки чорак якунида ўрганилган 4512 та тендер савдосининг 2305 тасида 2511 та рақобатга зид ҳолат аниқланган.
АОКАда ўтказилган брифингда Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Мирзоҳид Комилов давлат харидларини янада либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
Аниқланган қонунбузилишлари қуйидагилардан иборат:
- савдолар ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш – 823 та ҳолат;
- иштирокчилар ўртасида аффилланганлик (иштирокчилар ўзаро келишиб олган ҳолда рақобат муҳитига таъсир этиши) – 419 та ҳолат;
- буюртмачи ва иштирокчи ўртасида манфаатлар тўқнашуви – 139 та ҳолат;
- буюртмачи ва иштирокчи ўртасидаги келишиб олинган ҳаракатлар – 130 та ҳолат.
Қўмита ва ҳудудий бошқармаларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат харидлари соҳасида 101 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар асосида ўтказилган таҳлил натижасида 67 та танлов (тендер) савдода 92 та рақобатга зид ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
13:04 / 23.10.2024
Телекоммуникация соҳасида операторлар ва провайдерларга адолатли рақобат муҳити таъминланади
19:03 / 15.10.2024
“Рақобат сиёсати керак” – Нобел мукофоти лауреати Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида
22:29 / 11.10.2024
Наманганда чиқинди ташиш корхонаси истеъмолчиларга асоссиз ҳақ ҳисоблагани аниқланди
08:30 / 09.10.2024