Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙТҲга учраган «Ваз-2106» иккига бўлиниб кетди
Сергели туманида “Ваз-2106” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Жорий йил 14 август куни соат 07:30 ларда Сергели туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро П.И. “Ваз-2106” транспорт воситасида Сергели тумани Янги Сергели кўчаси бўйлаб автомашиналар сотуви бозори томондан жанубий темирйўл вокзали томонга ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, у “Турон” савдо мажмуаси биноси қаршисида рул бошқарувини йўқотиб дарахтга урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
20:10 / 18.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
18:42 / 13.04.2026