Мирзиёев ва Путин телефон мулоқотида ШҲТ саммитини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди, минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, хусусан, Ўзбекистон ва Россиянинг ҳудудлари ва тадбиркорлари даражасидаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Расмий релизга кўра, жорий йилнинг 7 ойида товар айирбошлаш 30 фоизга ошган. Шу йилнинг кузида учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш режалаштирилган.
Президентлар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилди. Давлат раҳбарлари жорий йил сентябр ойида Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига алоҳида тўхталди.
Ўзбекистон президенти ва Россия президентининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек конструктив, очиқ ва дўстона руҳда ўтди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:30
Ўзбекистон - Черногория ҳукуматлараро комиссияси тузилади
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024