Ўзбекистон | 13:45 / 16.08.2022
6301
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қўлга олинган Туркия фуқароси ватанига экстрадиция қилинди

Ўзбекистон ИИВ Интерпол ММБ ходимлари халқаро қидирувда бўлган Туркия фуқаросини экстрадиция қилди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Интерпол Ўзбекистон Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан мамлакат ҳудудида муҳрларга қасддан зарар етказиш ва наркотик моддалар ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қидирувда бўлган Туркия фуқароси қўлга олинганди.

Бош прокуратура томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилгандан сўнг, Туркиядан кузатув гуруҳи Ислом Каримов номли халқаро аэропортга етиб келган.

Маълум бўлишича, шу ерда ўзбекистонлик ҳамкасблар Интерпол Анқара Миллий марказий бюроси ходимларига бу шахсни топширди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид