Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳрида фуқаро ўзига бензин қуйиб ёқиб юборди
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига бензин сепиб ёқиб юборгани акс этган видеоёзув тарқалди.
Видеоёзувда бир гуруҳ фуқаролар Қарши шаҳрида жойлашган, терини қайта ишловчи Qarshi Leather қўшма корхонаси дарвозаси олдида йиғилиб, корхонадан чиқаётган бадбўй ҳид аҳоли хонадонларигача етиб бораётганини айтиб, мутасаддилардан мазкур муаммога эътибор қаратишларини сўрашган.
Видеонинг давомида, мурожаатчи йигит таксичилик қилиб ишлаб топаётган пули корхонадан тарқалаётган бадбўй ҳид туфайли соғлигини йўқотаётган болаларига сарфланаётганини айтади. Сўнг корхонанинг Акбар исмли раҳбари унинг мурожаатига жавобан йигитни йўқ қилиб юборишини айтиб, таҳдид қилганини билдириб, чўнтагида бўлган бензинни устидан қуйиб, ёқиб юборади.
Бошқа мурожаатчилар дарҳол оловни ўчиришади. Аммо унгача йигит танасининг бир қисми куйиб, териси ажралиб кетади.
Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ, Бухорода қурилиш фирмасидан пулини қайтариб ололмаган фуқаро ўзини ёқиб юборганди.
Мавзуга оид
08:30 / 05.03.2026
Деҳқон бозорларида савдо нуқталарини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди
09:33 / 15.06.2025
Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди
15:46 / 12.01.2025
Қашқадарёда мактабга машина миниб келган ўқувчига чора кўрилди
16:36 / 20.12.2024