Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болаларни оилага тарбияга олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади. Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради.
Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин. Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади.
10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат улар розилиги билан бериш мумкин. Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади.
Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар яшаш харажатлари давлат бюджетидан қопланади. Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи бола яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга 1,5 млн сўм, 8-18 ёшдагилар учун 2,1 млн сўм миқдорида пул ажратилади.
Мавзуга оид
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
15:26 / 05.05.2026
“Ҳожатхона излаб, трансформаторга кириб қолган” – Мингбулоқда ток урган бола қўлларидан айрилди
08:19 / 28.04.2026
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади – тадқиқот
09:12 / 20.04.2026