Бразилиялик депутатлар Ўзбекистонни ўз мамлакатида элчихона очишга чақирди
Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Бразилиа шаҳрига ташрифи давомида Бразилия парламенти қуйи палатаси депутатлари Сорайя Сантос, Луиза Канциани, Педро Вилела ва Рубенс Буэнолар билан алоҳида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ташқи ишлар ва мудофаа қўмитаси президенти Педро Вилела Ўзбекистонни Бразилияда элчихона очишга ва ўзаро дипломатия алоқалари кўламларини янада кенгайтиришга чақирди.
Ўз навбатида, Рубенс Буэно Жанубий Америка энг йирик мамлакати Марказий Осиё давлатлари, айниқса, Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятига урғу берди. Унинг фикрича, томонлар соя етиштириш, гўшт экспорти, пахтани қайта ишлаш ҳамда ишлаб чиқариш, туризм, ҳаво қатновларини йўлга қўйиш каби йўналишларда аниқ мақсадли музокаралар олиб бориши лозим.
Мамлакатнинг АҚШдаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, депутатлар билан бўлиб ўтган учрашувларда икки мамлакат парламентлари ўртасида видеоалоқа тарзида танишув учрашувини ўтказиш ва ўзаро алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришни муҳокама қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024
Бразилия президенти BRICS саммитига парвозини бекор қилди
14:10 / 09.10.2024