Ўзбекистон | 09:45 / 18.08.2022
3525
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти уч давлат ҳиссасига тўғри келяпти
2022 йил 1 август ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 14 546 тани ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 1 602 тага кўпайди.
Улар ҳудудлар кесимидаги кўриниши қуйидагича:
- Тошкент шаҳри – 8 793 та;
- Тошкент вилояти – 1 556 та;
- Самарқанд вилояти – 682 та;
- Сурхондарё вилояти – 600 та;
- Фарғона вилояти – 554 та;
- Андижон вилояти – 400 та;
- Бухоро вилояти – 378 та;
- Наманган вилояти – 306 та;
- Навоий вилояти – 250 та;
- Қашқадарё вилояти – 241 та;
- Жиззах вилояти – 212 та;
- Сирдарё вилояти – 210 та;
- Хоразм вилояти – 185 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 179 та.
Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликда анъанавий равишда етакчи бўлиб келаётган давлатлар бу соҳада ҳам ана шундай ўринларни эгаллаб келмоқда: фаолият кўрсатаётган корхоналар аксарияти Россия (2705), Туркия (2050), Хитой (2036), Қозоғистон (1182) ва Жанубий Корея (906) капитали ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
07:30 / 12.10.2024
Метрога яқин корхоналар иш вақти ўзгариши мумкин
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024