Жаҳон | 08:27
950
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Путинга учрашув ўтказишни таклиф қилди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путинга очиқ мактуб йўллаб, урушни тугатиш учун шахсий учрашув ўтказишни таклиф қилди.

Фото: REUTERS

Зеленскийнинг расмий сайтида эълон қилинган мурожаатда Украина раҳбари Россия президентига музокаралар учун аниқ сана белгилашни таклиф этган.

Унинг таъкидлашича, Швейцария, Туркия ва араб давлатлари каби мамлакатлар бундай учрашувга мезбонлик қилишга тайёр. Зеленскийнинг фикрича, уруш ва тинчлик билан боғлиқ асосий қарорлар давлат раҳбарлари даражасида қабул қилинади.

Украина президенти музокараларга Европанинг айрим давлатлари ҳам қўшилиши мумкинлигини билдириб, хавфсизлик кафолатлари масаласи муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этган.

Мурожаатда Зеленский Россияда урушга нисбатан чарчоқ кучайиб бораётганини таъкидлаб, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган.

Шу билан бирга, у Россия раҳбарини можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш имкониятини қўлдан чиқармасликка чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид