UzAuto: Ўзбекистонда Хитойнинг BYD электромобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўмитанинг 6-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби Гуо Шенгкун ҳамраислигида умумий қиймати 1 млрд долларга тенг 100 дан зиёд муҳим ҳужжатларни имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Илон Маск бир неча йил олдин берган интервьюсида BYD истиқболлари ҳақида нима деб ўйлайсиз, деб берилган саволга кулиб юборди. Мана бугун Хитой автогиганти табассум қилиш вақти келди. У Хитойда Тesla'ни ортда қолдирди. У 2025 йилга келиб биринчи ўринга кўтарилиш режаси билан капитализация бўйича дунёдаги уч йирик автомобиль компаниясига айланди. Ва кечагина Ўзбекистонда BYD ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.
BYD савдосининг ўсиш суръати йилдан йилга юзлаб фоизни ташкил этади ва бизнинг мамлакатимиз нафақат янги энергия манбаларида автомобилларга глобал ўтишнинг иштирокчиси бўлиши мумкин, балки буни глобал лидер билан биргаликда амалга ошириши мумкин. Шундай қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчи UzAuto нафақат илғор ишланмалар, балки юқори технологияли саноат ишлаб чиқаришини бошқаришнинг замонавий тамойиллари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу воқеа мамлакатимиз учун тарихий аҳамиятга эга. У тез ўсиб бораётган Leap Frog (оралиқ босқичларни четлаб ўтиб, кескин ўсиш) тамойили бўйича Ўзбекистон автомобилсозлик саноати ишлаб чиқариш ютуқларининг ривожланиши туфайли амалга оширилди. 2018 йилдан бери компания ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар оширишга ва энг янги технологияларни жорий этиш ва энг замонавий автомобиль моделларини тўлиқ циклда ишлаб чиқаришга эришди.
«Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умрзоқов ушбу воқеани шарҳлар экан, шуни алоҳида қайд этади: “Дунёда РНД янги ҳамкоримиз билан таққосланадиган заводлар кам. Ҳеч шубҳа йўқки, бизда аллақачон янги BYD технологияларини ўзлаштириш учун мутахассислар ва иқтидорли ёшлар етарли. Автомобилсозлик саноатининг мультипликатив таъсирини ёдда тутиш керак: ҳисоб-китобларга кўра, автомобилсозликдаги битта иш ўрни турдош соҳаларда 7 та иш ўрнини яратади. Ва бу рақам янги иш ўринларини яратишга келганда янада юқорига кўтарилади. UzAuto ва BYD альянси нафақат саноатни, балки умуман иқтисодиётни ривожлантиришнинг янги босқичи ҳисобланади.
Шуниси эътиборга лойиқки, BYD учун бу аслида чет элда ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг биринчи тажрибаси, шунинг учун хитойликлар шерик танлашга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашдилар. Натижада, бир неча йиллардан бери турғунлик ҳукм сураётган жаҳон автомобиль бозори фонида компаниянинг рекорд даражадаги ўсиш суръатлари туфайли танлов UzAuto'га тушди. Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон автомобиль заводи постсовет ҳудудининг етакчиси сифатида тан олинганлиги рамзий маънога эга.
UzAuto учун бундай улкан лойиҳани амалга ошириш натижаси Ўзбекистонда BYD автомобилларининг тўлиқ цикли (CКД: штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўлади. Бундан ташқари, келишув шартлари маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олади - кейинги босқичларда двигателлар, электродвигателлар, шунингдек автомобиль аккумуляторлари учун батареялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташкил этилади.
Жорий йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистонда BYD автомобилларининг «Синов савдоси» доирасида бозорни ўрганиш дастури ишга туширилади. Ушбу босқични амалга ошириш учун BYD Аuto маҳаллий бозор учун автомобилларини, шу жумладан ахборий-кўнгилочар тизим тилини (рус, ўзбек) мослаштиради.
Шубҳасиз, автомобилсозлик саноатининг юқори мультипликациясини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг янги йўналиши муқаррар равишда бошқа тегишли турдош тармоқларнинг ривожланишига олиб келади ва ушбу лойиҳада иштирок этадиган юқори даражадаги мутахассисларга бўлган талаб ёш авлодга кўплаб соҳаларда сифатли таълим олишга туртки беради.
Замонавий транспорт воситаларидан ташқари, Ўзбекистонда янги энергия манбаларида автомобиллар ишлаб чиқариш ҳам юқори малакали инжинерлар сонининг ўсишига, техника фанларининг ривожланишига, шунингдек, бошқарув маданиятининг халқаро стандартларга мувофиқ ўсишига туртки беради.
BYD Аuto Industry Cо., Ltd. («Build Your Dreams») – BYD Cо Ltd трансмиллий компаниясига тегишли корхона бўлиб, у янги энергия манбаларидан (NEW) фойдаланган ҳолда транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Компания 30 дан зиёд автомобиль ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқарадиган заводга, R&D марказлари эга бўлиб, NEW савдоси бўйича дунёда 1-ўринни эгаллайди.
Реклама
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
00:36 / 20.01.2025
Хитой дунёдаги энг катта автомобил ташувчи кемасини сувга туширди
23:20 / 02.01.2025
Хитойнинг BYD компанияси электромобиллар савдоси бўйича Tesla’га яқинлашмоқда
13:53 / 25.12.2024
Бразилияда BYD заводи қурилиши тўхтатилди
18:00 / 05.12.2024