Шаҳрисабздаги туғуруқхонада бир ҳафтада учта чақалоқ вафот этди
Ҳолатлар юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган. Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ бўлими 10 август кунигача 5 нафар чақалоқ вафот этгани учун ёпилгани, ўлимларнинг ҳаммаси ҳам тегишли тартибда рўйхатларга қайд қилинмагани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ССБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унда ёзилишича, 2022 йил август ойида туғуруқ бўлимида 3 нафар чақалоқ ўлими қайд этилган. Ҳар бир ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар бўлимига ўз вақтида хабар берилган. Суд тиббий экспертизаси тайинланиб, шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилган чақалоқ, 2022 йил 5 август куни она ва боланинг ҳаёти хавф остида қолганлиги сабабли кесарча кесиш усулида олинган.
Гўдакнинг жинси ўғил, вазни 2 340 грамм, бўйи 48 сантиметр деб қайд этилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 7 август куни соат 8:00 да чақалоқ вафот этган. Касаллик тарихида чақалоқнинг ўлимига “Асфиксия ўрта оғир даражаси. Кам вазнли чақалоқ. Нафас етишмовчилиги синдроми. Туғма юрак нуқсони” ташхиси қайд этилган.
Мазкур ҳолат ҳақида ўз вақтида тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар берилган. Суд тиббий экспертизаси белгиланган.
Қайд этилишича, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 145 ўринли туғуруқ ва терапия бўлимлари таъмирланиши муносабати билан ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Шаҳрисабз шаҳар бўлимининг 2022 йил 9 августдаги далолатномасига кўра, бирлашманинг туғуруқ бўлими 2022 йил 10 августдан режали равишда вақтинча ёпилган.
Ҳомиладор аёллар Шаҳрисабз ва Китоб туманлари туғуруқ бўлимларига жойлаштирилмоқда. Қурилиш ишлари шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, айнан шу чақалоқнинг ўлими юзасидан 7 август куни судга оид тиббий экспертизаси ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди
Жамият | 09:43
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Воронеж областидаги нефт базасига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 09:08
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
Мавзуга оид
15:43 / 20.01.2025
Шифохонада 2 ойлик чақалоқ қўли кесилди. Воқеага ССВ муносабат билдирди
10:10 / 19.01.2025
Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди
19:58 / 16.01.2025
Эрта туғилган чақалоқларда ретинопатия: ота-оналар ўз вақтида ташхис қўйилмаётганидан норози
11:14 / 02.01.2025