Жамият | 20:16 / 22.08.2022
17849
1 дақиқада ўқилади

Иккинчи олий таълимга қабул бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлашга имкон берилди

2022/23 ўқув йили учун давлат ОТМларига иккинчи олий таълимга қабул бўйича вазирликнинг ikkinchitalim.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилди. Айрим аризалар маълум сабабларга кўра рад этилди.

Фото: Kun.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун 23 август куни соат 18:00 га қадар сўнгги имконият берилади.

Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлар  бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

Рўйхатдан ўтган барча талабалардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб, аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришлари сўралади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид