09:51 / 22.08.2022
7337

Ўзбекистонга цемент асосан Тожикистондан олиб келинмоқда 

Ўзбекистон 7 ойда 1,3 млн тонна цемент импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Getty Images

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 52,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,3 млн тонна цемент импорт қилинган. 

Қайд этилишича, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 421 минг тоннага камайган. 

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

  • Тожикистон – 533 минг тонна;
  • Қирғизистон – 385 минг тонна;
  • Қозоғистон – 353 минг тонна;
  • Туркманистон – 11,5 минг тонна;
  • Эрон – 6,7 минг тонна;
  • Хитой – 1,4 минг тонна;
  • Россия – 782 тонна.
Top