Ўзбекистон | 11:22 / 22.08.2022
13893
1 дақиқада ўқилади
«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Ўтган дам олиш кунлари мамлакат ҳудудига Урал (Россия) ҳудудидан салқин ҳаво массаси кириб келди. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 25-30 даража иссиққача пасайди.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича август ойи охирги ўн кунлиги учун меъёрий қийматларга яқин бўлган қулай ҳарорат билан асосан очиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Кечалари ҳарорат 12-17 даража илиқдан юқори бўлмайди, ҳафта биринчи ярмида кундуз кунлари ҳарорат 27-30 даража иссиқ атрофида бўлади, иш ҳафтаси охирига келиб ҳарорат 31-34 даража иссиққача бироз кўтарилади.
Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.