Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун махсус визалар жорий этмоқчи
Улар билан юк ташувчилар 6 ой ичида чегарани юклар билан биргаликда бемалол кесиб ўтишлари мумкин бўлади.
Фото: PID
Покистон ва Афғонистон ўзаро юк машиналари ҳайдовчилари учун махсус визалар жорий қилмоқда. Ўзбекистон ҳам дастурга қўшилиши мумкин, деб ёзади Spot нашри Pakistan Today’га таянган ҳолда.
Покистон савдо вазири Навид Қамарнинг айтишича, янги визалар икки мамлакат юк ташувчиларига чегарани тўсиқсиз кесиб ўтиш имконини беради. Бу улар ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини оширади.
Виза 6 ой давомида амал қилади. Келгусида уларни ўзбекистонлик ҳайдовчиларга ҳам бериш режалаштирилган — бунинг учун уч давлат ўртасида виза шартномаси тузилади.
Вазир Марказий Осиёда экспортчилар учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди – бунинг натижасида уларнинг Яқин Шарқ, ЕИ ва АҚШ бозорларига қарамлиги камаяди. Мамлакат ҳукумати Покистонни минтақавий савдо ва транспорт марказига айлантириш ниятида, дея қўшимча қилди Қамар.
Покистон аллақачон Ўзбекистон билан транзит савдоси бўйича шартнома имзолаган. Вазирнинг сўзларига кўра, айни пайтда Қозоғистон ва Қирғизистон билан бу борада музокаралар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
17:49 / 01.04.2026
Хитой ва Покистон Яқин Шарқдаги урушни тугатиш режасини таклиф қилди
12:16 / 01.04.2026
“Техпаспорт”ни ҳар 5 йилда янгилаш талаби киритилди
10:55 / 01.04.2026