“Ўзчармсаноат” уюшмаси Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим муасасаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди
“Ўзчармсаноат” уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Нортгемптон (Northampton) университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларнинг академик алмашинув дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, чарм-пойабзал соҳасида етук мутахассисларни тайерлаш учун етарлича кенг ҳамкорликни назарда тутади.
Нортгемптон университети Буюк Британиядаги энг нуфузли университетлардан бири сифатида танилган. У ижтимоий таъсир орқали “жамоатчилик қадрияти”ни ошириш бўйича етакчилар қаторига киради. Талабалар ва битирувчиларнинг дунёда ўз изларини қолдириши учун имконият яратиш университет учун асосийси тамойил саналади. 98 йиллик тарихга эга ушбу таълим муассасаси 2005 йилда ўз талабаларига 400 дан ортиқ бакалавриат йўналиши ва 50 дан ортиқ магистратура мутахассислигини таклиф этувчи университет мақомини олди. Ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан 1 000 дан зиёд чет эллик талабалар университетга ўқишга қабул қилинади.
Эндиликда Ўзбекистон талабалари учун “Мода ва пойабзал” йўналиши янада яқинлашмоқда!
“Ўзчармсаноат” уюшмаси июль ойида бўлиб ўтган Европадаги энг йирик мода ва дизайн кўргазмаларидан бири – “Pure London” кўргазмаси давомида Нортгемптон университети билан алоқа ўрнатди. Албатта, ҳамкорликдан мақсадлар сафида давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ҳужжатларда ўз ифодасини топган, мамлакатимиз чарм-пойабзал саноати салоҳиятини янада ошириш ва соҳа давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги тўғрисида мода саноати мутахассислари эътиборига етказиш ҳам мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйна саноатида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида халқаро университетлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаси белгилаб берилганлиги соҳадаги инқилобий қадамларнинг мантиқий давоми бўлди. Бугунги кунда соҳада юзлаб янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилди. Сир эмаски, соҳада мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган бугунги кунда кадрлар тайёрлаш масаласи ўз долзарблигини йўқотмаган. Ушбу йўлда мамлакатимиз олий ўқув юртлари салоҳиятини ошириш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилаётганлиги бежиз эмас. Шу мақсадда дунёнинг етакчи таълим муассасаларининг илғор тажрибалари ўзлаштирилмоқда.
Қувонарлиси, жорий йилнинг июнь ойида Туркиянинг Эге университети билан ҳам мана шундай меморандум имзоланган эди. Ҳозир Туркия университети билан ҳамкорликда ўқув дастурини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Таълим жараёнининг бир қисми Туркиядаги университетда ва корхоналарда, қолган қисми Ўзбекистонда бўлиши тахмин қилинмоқда. Ўқув жараёнларининг барча босқичлари тез орада ишлаб чиқилади. Эге университети проректори шу йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган 13-халқаро “UzCharmExpo 2022” кўргазма-ярмаркасида иштирок этади. Келгуси йилдан бошлаб икки давлатнинг чарм-пойабзал саноати учун талабаларни тайёрлаш бошланади.
Шунингдек, дунёнинг бошқа олий ўқув юртлари билан ҳам алоқалар фаол йўлга қўйилмоқда.
Мавзуга оид
11:23 / 09.07.2024
Оҳангаронда 23 та янги чарм саноат корхонаси барпо этилади
21:58 / 18.03.2024
Учта уюшма раислари ўзгарди
17:36 / 23.10.2023
“UzCharmExpoEurAsia-2023”да 112 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди
09:00 / 18.09.2023