Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия собиқ бош вазири 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Сешанба куни Малайзия Олий суди собиқ бош вазир Нажиб Тун Раззоқни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб ёзади Reuters агентлиги.
2009 йилдан 2018 йилгача Малайзия бош вазири бўлиб ишлаган 69 ёшли Нажиб Раззоқ ўзи асос солган 1Malaysia Development Berhad (1MDB) давлат жамғармасида кўп миллиард долларлик порахўрлик можаросига алоқадорликда айбдор деб топилди.
2020 йилда суд уни шахсий ҳисобларига ўтказилган жами 9,4 миллион доллар бўйича еттита айблов пункти бўйича айбдор деб топганди.
Собиқ бош вазир доимий равишда қонунбузарликни рад этиб келди, бироқ унинг сўнгги апелляция аризаси Малайзия Олий суди беш нафар судьясидан иборат ҳайъати томонидан рад этилди. Нажиб Раззоқ 46,94 миллион доллар жаримага ҳам тортилди.
Суд вакилининг айтишича, у пойтахт Куала-Лумпурдан 40 километр узоқликда жойлашган Кажанг қамоқхонасига олиб кетилган.
Аввалроқ Малайзия апелляция суди коррупцияда айбланган собиқ бош вазир Нажиб Раззоқнинг ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилган эди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026