Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қўлга тегадиган «тоза» иш ҳақи бўйича рейтингда 96-ўринни эгаллади
Ўртача ойлик «тоза» иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида, Numbeo маълумотларига кўра, Ўзбекистон 106 мамлакат ичида 96-ўринни эгаллаган. Мамлакатда соф иш ҳақи 278,79 АҚШ долларини ташкил қилган. Баъзи Африка мамлакатларида, Бангладеш, Венесуэла, Покистон, Непал ва Шри-Ланкада камроқ иш ҳақи олиш мумкин.
Рейтингга кўра, МДҲ давлатлари орасида «тоза» иш ҳақи бўйича энг паст кўрсаткич ҳам Ўзбекистонда қайд этилган.
Қозоғистон 77-, Беларус 72- ва Россия 47-ўринни эгаллади. Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон бўйича маълумотлар йўқ. Озарбойжон 90-ўринда, Арманистон эса 73-ўринда қайд этилди.
Бир неча йилдан бери санкциялар остида қолиб келаётган Эрон 93-ўринни эгаллади.
Энг юқори маош Швейцария, Сингапур, Австралия, АҚШ ва БААда, энг пасти эса Непал, Венесуэла, Нигерия, Покистон ва Шри-Ланкада қайд этилган.
Numbeo рейтинги очиқ маълумотларга асосланади.
Айни пайтда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори 920 минг сўмни ёки Марказий банкнинг расмий курси бўйича (25 август ҳолатига кўра) 84 доллардан ортиқни ташкил қилади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3,5 млн сўмни ёки 324 доллардан ортиқни ташкил қилди.
Мавзуга оид
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026