Умар розияллоҳу анҳунинг орзуси ёхуд ривожланишда кадрларнинг муҳимлиги ҳақида
Ўзбекистонда сўнгги йилларда бўлаётган ўзгаришлар, ёшларнинг илм-фан ва IT соҳаларига қизиқишлари ортиб бормоқда. Бу ҳодисалар менга Умар розияллоҳу анҳу билан боғлиқ бир воқеани эслатди, дейди Kun.uz билан суҳбатлашган Мадина Ислом университети магистранти Маҳмуд Усмон.

Kun.uz мухбири Саудия Арабистонидаги ўзбеклар, ишлаш ва таълим олиш, шунингдек бошқа масалаларда узоқ йиллардан буён ушбу давлатда истиқомат қилиб келаётган юртдошимиз, Мадина Ислом университети магистранти Маҳмуд Усмон билан суҳбатлашди.
— Узоқ вақтдан сўнг Ўзбекистонга келгач қандай ўзгаришларни сездингиз?
— Ўзгаришлар жудаям кўп, лекин энг асосийлари ёшларнинг илмга, айниқса IT соҳаларига қизиқишларини кўриб қувондим. Бу ҳодисалар Умар розияллоҳу анҳу билан боғлиқ бир воқеани эслатди.
Умар розияллоҳу анҳу бир уйда ўтириб, арабларнинг одатларига кўра, шерикларига «орзу қилинглар» дейди. Биттаси, мен шу уй тўла тиллам бўлса, Аллоҳ йўлида нафақа қилсам, дея орзу қилардим, дейди. Қолганлари ҳам бойликка доир орзуларни ва улар билан яхшиликлар қилишни орзу қилади. Умар розияллоҳу анҳу у фикрларга эътибор қилмайди. Унда ўзингиз айтинг, дейишади.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Мен орзу қилардимки, шу уй тўла Муоз ибн Жабал, Абу Убайд ибн Жарроҳ ва Абу Ҳузайфаларга ўхшаган одамлар бўлса», деб айтади.
Бундан хулоса олса бўладики, давлатнинг ривожланиши учун ресурслардан кўра унга кўпроқ ўз ишининг мутахассиси бўлган кадрлар керак.
— Узоқ вақт давомида илм талабида юрибсиз. Шу маънода олий ва ўрта махсус диний билим юртларида таълим олаётган ёшларга қандай маслаҳат ва тавсиялар берган бўлардингиз?
— Шаръий илм олиш жудаям буюк йўл ҳисобланади, аввало вақтларини фойдали илм олишга сарфлашсин. Саҳиҳ ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Кимда ким илм олиш учун бир йўлга тушса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», дедилар.
Қаерда ўқимасин, беҳуда баҳс ва тортишувларга, уламолар минг йиллар аввал ҳал қилиб кетган катта-катта масалаларга киришмасдан, фойдали илм билан билан шуғуллансин. Асосий эътиборни ҳозирги кунда пайдо бўлаётган янги масалаларга ечим топишга ҳаракат қилиш керак.
Бундан ташқари, ахлоқни ўрганиш ва тартиб билан илм олиш керак. Шунингдек, чуқур каломий масалалардан қочиш керак. Фиқҳни яхшилаб ўрганиш керак. Ўйлайманки, шунда биздан яна Бухорий ва Термизий каби дунё мусулмонлари учун керак бўладиган уламолар чиқади.
Тўлиқ интервью билан юқоридаги видеода танишиш мумкин.
Фаррух Абсаттаров суҳбатлашди.
Тасвирчи – Абдуқодир Тўлқинов.
Монтаж устаси – Абдусалим Абдувоҳидов.
Видеолавҳа ва мақоладаги диний матнлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли экспертиза хулосаси асосида тайёрланган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Финландияда руслар қурган қалъа 1 еврога сотилди
Жаҳон | 00:36
-
Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади
Ўзбекистон | 23:46 / 27.05.2025
-
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
Фан-техника | 23:35 / 27.05.2025
-
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
Жаҳон | 23:08 / 27.05.2025
Мавзуга оид

13:19 / 04.07.2023
Ўзбекистонда Ислом молияси: қонунчиликдаги ўзгаришлар, ютуқ-камчиликлар ва таклифлар

19:29 / 01.07.2023
«4 триллион долларлик улуш» – Ислом молияси ва унинг аҳамияти ҳақида мутахассислар билан суҳбат

15:15 / 15.08.2022
«Ҳамма ҳақдорларни тўплайсиз, бошқачасига иложи йўқ» – кўпчиликнинг мулкини еган кимса ҳақида қисса

18:25 / 11.08.2022