Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада уруш бошланганидан бери деярли бир миллион россиялик ЕИ ҳудудига келган
Frontex маълумотларига кўра, 24 февралдан бери 998 085 нафар Россия фуқароси Европа иттифоқи ҳудудига кирган.
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери деярли бир миллион россиялик Европа иттифоқига келди. Бундай маълумотлар 25 август, пайшанба куни dpa агентлиги томонидан Европа чегара ва соҳилни қўриқлаш агентлиги Frontex’га таяниб келтирилди.
24 февралдан 22 августгача 998 085 нафар Россия фуқароси Европа иттифоқи чегараларини кесиб ўтди, деди Frontex вакили dpa’га. Шу билан бирга, 16 августдан 22 августгача бўлган даврда Европа иттифоқига кирувчи россияликлар сони аввалги ҳафтага нисбатан бироз камайди.
Украинада давом этаётган уруш фонида тобора кўпроқ Европа давлатлари Россия фуқаролари учун Шенген визаларини беришни бир томонлама чекламоқда. Бундай чоралар аллақачон Эстония, Латвия, Литва ва Чехия томонидан амалга оширилган. Финландия сентябрь ойида буни жорий этишни режалаштирмоқда, Полша ҳам бундай имкониятни кўриб чиқмоқда. Дания россияликлар учун визалар бўйича умумевропа қарорини талаб қилмоқда, акс ҳолда у ҳам мустақил қарор қабул қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Шу билан бирга, Европа иттифоқининг баъзи давлатлари Россия фуқароларига туристик визалар беришни тақиқлаш ғоясини қўллаб-қувватламади. Германия канцлери Олаф Шольц урушга қарши бўлган руслар ўз ватанларини тарк этиши кераклигини айтди. Бундан ташқари, худди шундай позицияни Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел ҳам билдирган.
Мавзуга оид
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
09:15 / 26.06.2026