Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрам кунлари «Афросиёб» поездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади
Байрамолди ва байрам кунлари "Афросиёб" поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон давлат мустақиллиги 31 йиллигини нишонлаш муносабати билан "Ўзбекистон темир йўллари" томонидан байрамолди ва байрам кунлари йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсад қилинган.
Қайд этилишича, Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида "Афросиёб" юқори тезликдаги электропоездлари ҳаракатига 2022 йил 29 августдан 4 сентябргача 1 тадан рейс қўшилади ва жами 7 та рейсни ташкил этади.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026